Annotatsiya
Мақолада креатив иқтисодиёт ва индустрия тушунчаларининг ривожланиш эволюцияси ҳамда иқтисодий мазмуни ёритилган. “Креатив иқтисодиёт” ва “креатив индустрия” тушунчаларига мамлакатлар ҳамда ҳалқаро ташкилотлар томонидан тақдим этилган таърифларининг назарий ҳамда услубий жиҳатлари қиёсий таҳлил этилган. "Креатив иқтисодиёт" ва "креатив индустрия"нинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда уларнинг таркиби тадқиқ этилган. Шунингдек, креатив иқтисодиёт ва индустрияни ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Kalit so'zlar
креатив иқтисодиёт, креатив индустрия, интеллектуал мулк, инновацион ривожланиш, билимлар иқтисодиёти, барқарор тараққиёт мақсадлари, инсон капитали, инновацион ривожланиш,ЯИМ, муаллифлик хуқуқи.