Annotatsiya
Мақолада Евроосиё давлатлари ичида чорвачилик бўйича илғор натижаларга эришилган давлатлардан бири - Беларусь Республикасида қорамолчиликни ривожлантириш, чорвачилик менежментида наслчилик тизими, сутдор қорамолчиликни оқилона ташкил этишда режалаштириш, бошқариш, мониторинг юртиш ва мувофиқлаштириш борасида амалага оширилаётган ишлар, шу жумладан, наслчилик хизмати тизими, бошқариш механизми ҳақида фикр-мулоҳазалар баён этилган. Бунда, ушбу мамлакатда эришилган ютуқлар, илғор тажриба ютуқлари таҳлилий нуқтаи назардан ёритилган. Шу билан биргаликдан тўпланган маълумот ва таҳлиллардан фойдаланиб Беларусь Республикаси наслчилик ишлари тажрибасидан Ўзбекистонда самарали қўллаш имкониятлари борасида хулосалар баён этилган
Kalit so'zlar
чорвачилик, қорамолчилик, сутчилик, наслчилик, мониторинг, менежмент, сут, гўшт, генетика, селекция