ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА СОЛИҚ ТИЗИМИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

DIGITAL OBJECT IDENTIFIER (DOI): https://doi.org/10.5281/zenodo.13764837
Ахмедов Дониёрбек Сирожиддин ўғли1 , Соатов Шаҳзод Вохид ўғли2
ReceivedAug 26, 2024
RevisedSep 10, 2024
PublishedSep 15, 2024

Аннотация

Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожланган давлатлар қаторида юксалтириш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнини янада кенгайтиришда муҳим дастаклардан бири ҳисобланган солиқ механизмини мақбуллаштириш аҳамиятли масалалардан биридир.
Хорижий мамлакатларда амалга оширилган солиқ соҳасидаги ислоҳотлар амалиёти шундан далолат берадики, солиқ юкини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши дастлабки босқичида бюджет даромадларининг камайишига олиб келган. Кейинчалик, ушбу чора-тадбирлар натижасида иқтисодий ўсиш суръатларининг жадаллашуви ҳамда корхоналар ва аҳоли томонидан даромадларини яшириш ҳолатидан чиқарилиб, қонунийлаштирилиши ҳисобига давлат бюджети тушумларининг тикланиши юз берган.

Ключевые слова

—

Как цитировать

Ахмедов Дониёрбек Сирожиддин ўғли (2024). ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА СОЛИҚ ТИЗИМИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ. *JMMF*, 1(3), 56-59. https://doi.org/10.5281/zenodo.13764837