Annotatsiya
Мазкур мақола Ўзбекистонда туризмнинг янгиланувчи табиий ресурслардан фойдаланиши ва бу фаолиятнинг барқарор ривожланишга таъсирини таҳлил қилади. Тадқиқотда гидроэкотуризм, сув омбори туризми, чўл ва тоғ экотуризми, маданий-экотуризм каби туризм турлари, уларнинг ҳудудий тақсимоти ва экологик юкламаси таҳлил қилинган. Халқаро тажриба Ўзбекистон шароитига мослаштирилган ҳолда, ресурсларга бўлган босим, экологик хавфлар ва барқарорликни таъминлаш чоралари кўриб чиқилган. Мақолада туризмнинг афзалликлари ва қийинчиликлари, туризм инфратузилмасини экологик стандартларга мувофиқлаштириш, маҳаллий аҳоли иштирокини кучайтириш ҳамда ресурсларни назорат қилиш механизмлари таклиф қилинган. Тадқиқот янгиланувчи ресурслардан самарали фойдаланиш орқали Ўзбекистонда туризмнинг иқтисодий, экологик ва ижтимоий барқарорлигини таъминлаш имкониятларини кўрсатади.
Kalit so'zlar
Янгиланувчи ресурслар, барқарор туризм, экотуризм, гидроэкотуризм, сув ресурслари, чўл ва тоғ экотизими, маданий мерос, жамоатчилик туризми, экологик юклама, Ўзбекистон.