Мақолада муаллиф томонидан мамлакатимизда коммунал хизмат кўрсатиш бўйича замонавий бозорни шакллантириш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ишлар, қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларда белгиланган вазифалар таҳлил қилинган. Шунингдек, ушбу вазифаларнинг ҳал этилиши аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва уларга сифатли уй-жой коммунал хизмат кўрсатишнинг аниқ чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, статистик кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш ва истиқболларини прогнозлашни талаб этиши асосида бу каби йўналишларни такомиллаштириш бўйича таклифлар келтирилган.
Ключевые слова
иқтисодиёт, ижтимоий хизматлар соҳаси, уй-жой билан таъминлаш, уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси, коммунал хизмат кўрсатиш, сифат кўрсаткичлари, статистик таҳлил, ривожлантириш прогнозлари.
Использованная литература
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-82 сонли фармони (lex.uz);
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-151-сонли Фармони (lex.uz);
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 214-сонли қарори (lex.uz).
Как цитировать
Ҳасанов Тоҳир Абдурашидович (2024). ЎЗБЕКИСТОНДА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ. *JMMF*, 1(4), 186-188. https://doi.org/10.5281/zenodo.14504448